Сионистик феноменни ўрганиш
Ал-Форуқий сионистик феноменни ўз асарлари, жумладан, учта махсус китоб, шунингдек, ўнлаб мақолалар, семинарлар, маърузалар ва баҳслар орқали тақдим этишга ҳаракат қилди. Унинг сионизм ҳақидаги тақдимоти ўзининг чуқурлиги ва қарашлари билан ажойиб эди. Бунда унга дин тарихи ва Ғарб цивилизацияси ривожланиши билан бирга келган Ғарб фалсафаси ҳақидаги билимлари ёрдам берди.
Йўқолган Таврот
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади! Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг кўрсатмалари мажмуаси бўлмиш каломини Пайғамбарлари орқали юбориб турди. Лекин ҳар доим ҳам ушбу кўрсатмага барча бирдек амал қилмади. Амал қилмасликдан ҳам ўтиб, муқаддас каломни ўзгартиришга журъат қиладиганлар ҳам пайдо бўлди. Қуръони каримда бу хусусда бир неча оятлар келтирилган: